Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕТТБ электр тармоғини яхшилаш учун Ўзбекистонга $47,1 млн кредит беради

ЕТТБ электр тармоғини яхшилаш учун Ўзбекистонга $47,1 млн кредит беради

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» давлат акциядорлик жамиятига 47,1 миллион долларгача кредит ажратди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига ажратилган кредит ҳисобидан Хоразмнинг Саримай қишлоғи ва Бухоро вилоятининг Жанкелди қишлоғи ўртасидаги линия қурилишини молиялаштирилади. Шунингдек, мазкур янги электр узатиш линиялари келгусида айни пайтда қурилаётган 1 ГВт гача қувватга эга бўлган иккита шамол электр станциясининг умумдавлат тармоғига уланишини таъминлайди.

Яъни янги лойиҳа мамлакатнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларидаги юқори қувватли тармоқлардаги юкни мувозанатлаш, тизим қувватини ошириш ва йўқотишларни камайтириш имконини беради. Шунингдек, у қайта тикланадиган энергия манбаларининг умумий тизимга интеграциялашувига ёрдам беради.

«Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодиёти ўсиши билан барқарор энергия таъминотига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда», – дея таъкидлайди ЕТТБ.

Банкнинг биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг