Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Тошкентнинг айрим кўчалари ҳаракат учун вақтинча ёпилади

Эртага Тошкентнинг айрим кўчалари ҳаракат учун вақтинча ёпилади

Эртага, якшанба куни Тошкент шаҳрида «Tashkent Global Forum» ташкилоти бошчилигида  3 км. га югуриш «Business Run» марафони ўтказилади.

Шу муносабат билан 16 октябрь соат 06:00 дан соат 11:00 гача бир нечта кўчалар ёпилади:

  • Ислом Каримов кўчасидан – Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Афросиёб кўчасидан – Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача;
  • Шароф Рашидов кўчасидан – Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Афросиёб кўчасигача.

Пойтахт ҳокимлиги ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг