Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртадан республика бўйлаб кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик бошланади

Эртадан республика бўйлаб кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик бошланади

Эртага, 20 октябрдан бошлаб 1 декабргача ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинади.

Бу ҳақда жорий йил 11 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган маҳаллаларда тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинган эди.

Йиғилишда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг бориши ҳам кўриб чиқилиб, лойиҳа доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилган.

Шунингдек, аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланганди.

Йиғилишда, шунингдек, вилоят ҳокимларига куз мавсумида кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатиш топширилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг