Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика вазирлиги ва «Газпром» ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади

Энергетика вазирлиги ва «Газпром» ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер ўртасида бўлиб ўтган учрашув якунида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолаган. 

«Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқдилар», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 январда рус компанияси Қозоғистон томони билан ҳам худди шундай ҳужжатни имзолаган эди.

Аввалроқ эса Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан уч томонлама газ иттифоқи тузиш бўйича ҳаракатларни бошлагани маълум қилинган, вазир Мирзамаҳмудов эса бу қандайдир иттифоқ кўринишида эмас, балки «импорт шартномалари орқали сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бориш» фонида юз бериши мумкинлигини айтганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг