Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 3,5 баробарга ошириш ниятида

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 3,5 баробарга ошириш ниятида

Ҳукуматнинг жорий йил 14 февралидаги 92-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастури тасдиқланди. Дастурга мувофиқ «Ўзтрансгаз» АЖ 2024-2030 йилларда Россиядан табиий газ импорт қилишни 3,5 баробаргача ошириш чора-тадбирларини кўради.

Бунда хорижий банклардан жалб қилинадиган 470 млн долларлик маблағлар эвазига компания шимолдан импорт қилинадиган табиий газни қабул қилиш ҳажмини ошириш бўйича магистрал газ тизимини модернизация қилади ҳамда табиий газ қабул қилишни кунига 32 млн куб метргача оширади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Газпром»нинг Ўзбекистон билан икки йиллик шартномасида кунига 9 млн куб метр газ етказиб бериш кўзда тутилган. Бу йилига тахминан 2,8 миллиард куб метр табиий газ импорт қилинади, деганидир.

Рус гази ўтган йилнинг октябр ойидан бошлаб Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга импорт қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг