Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ «закладчик»ларни дўппослаган 20 нафар шахсни қўлга олди (видео)

ДХХ «закладчик»ларни дўппослаган 20 нафар шахсни қўлга олди (видео)

ДХХ телеграм каналлари орқали наркосавдо билан шуғулланган 20 нафар шахсни қўлга олди. Жумладан, Юнусободда яшовчи фуқарони овлоқ жойда дўппослаган 3 нафар шахс ДХХ томонидан ушланган.

Аниқланишича, безорилик содир этган шахслар ва жабр кўрган фуқаро ҳам аслида Телеграм мессенжерида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал аъзоси бўлишган.

Яъни, жабрланган фуқаро канал администратори топшириғига кўра, муқаддам белгиланган жойга яшириб кетилган наркотикни харидорларга етказиб бериш ўрнига уни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олган.

Ҳозирга қадар бу каби эгасини алдаб, наркотикларни ўзлаштириб олган кўплаб «закладчик»лар жазолаш билан шуғулланувчи 17 нафар шахс томонидан аёвсиз калтакланган ва бу жараён тасвирга олиниб, топшириқ бажарилгани ҳисоботи тариқасида каналга жойлаштирилган. Канал администратори ҳар бир топшириқ учун уларга 300-500 АҚШ доллари миқдорида пул берган.

2022 йилнинг октябр, ноябр ҳамда 2023 йилнинг январ, феврал ойларида юқоридаги каби жиноятларни содир этган жами 20 нафар шахс қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг