Депутатлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди
Бугун, 10 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди.
Шунингдек, мажлисда Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳасини халқ сайлови — референдумга қўйиш масаласи кўриб чиқилди ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни 30 апрель куни ўтказиш таклиф этилди.
Депутатлар 30 апрель — якшанба куни бўлиб ўтишига розилик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter