Дарахткесарлар энди жаримадан ташқари дарахт экиш ва парваришлашга ҳам мажбурланади
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 ноябрдан экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.
Шунингдек, ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми ҳам жорий этилади.
Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш ва сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter