«Чорвоқ» табиатини яқиндан ҳис қилинг (фото)
Шаҳарнинг ўзига яраша шовқини бор. Миллионлаб инсонлар ҳар куни ишга, ўқишга ёки ўз юмушлари билан қаергадир шошилишади. Тинимсиз ҳаракатланаётган машиналар, ўз йўналишида инсонларни ташиётган яшил автобуслар, баланд осмонўпар бинолар ҳамда телефонда гаплашиб кетаётган инсонлар…
Буларнинг барчаси жам бўлиб, кўз олдимизда шаҳарни намоён қилади. Лекин баъзан инсон ям-яшил табиат, мусаффо осмон, баланд тоғлар бағридаги зилол сувларни истайди. Халқимиз ёз келди дегунча, дам олиш учун худди шундай масканларга оилавий ва дўстлар билан дам олиш учун саёҳатга отланади. Шундай нуқталардан бири – бу шубҳасиз «Чорвоқ» сув омборидир.
«Xabar.uz» айни ёз фаслида сиз учун «Чорвоқ» сув омборининг табиати, гўзаллигини янада яқиндан ҳис қилишингиз учун фото репортаж тақдим қилади.
Жавоҳир Алиқулов
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter