Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегарада танасига дорилар яшириб ўтишга уринган шахс ушланди

Чегарада танасига дорилар яшириб ўтишга уринган шахс ушланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди.

Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, фуқаро ўз танасининг оёқ қисмларига олдиндан яшириб олинган 199 дона «Анаферон» номли дори воситаларини борлиги фош этилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида»ги қонунга мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар  томонидан амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг