Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чақир участкавойни! Ифлос!» – ўқувчининг рўмолини ечиб олган мактаб директори ишдан олинди (аудио)

«Чақир участкавойни! Ифлос!» – ўқувчининг рўмолини ечиб олган мактаб директори ишдан олинди (аудио)

Бир неча кун муқаддам ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 43-мактабнинг директори экани айтилган аудио ва видео хабар тарқалган эди. Унда директор мактаб ўқувчисини (расмий маълумотда нечанчи синф ўқувчиси эканига аниқлик киритилмаган) синфдошлари орасида тиз чўктириб, унинг бошидаги рўмолни ечиб олгани ва уни тартиббузарликда айблаётгани акс этган.

У, шунингдек, атрофдагиларга унинг ота-онасини ва маҳалла инспекторини чақиришни буюриб, ўқувчи қизни ҳам ўз хонасига олиб боришларини айтган.

«Xabar.uz»нинг мазкур воқеа юзасидан расмий муносабат сўраб берган сўровига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан вилоят ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганилаётганини билдирган эди.

Вазирликнинг Наманган вилояти бошқармаси ҳолат ўрганилганини билдирди. Аниқланишича, воқеа 2022 йилнинг сентябрида содир бўлган ва аудио ҳамда видеотасвирлар 2023 йил июл ойида ижтимоий тармоқларга тарқалган.

Ўрганиш якунига кўра, айни пайтда мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг