Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода «биржа»га пул тиккан фуқаро 19 минг долларга «ухлади»

Бухорода «биржа»га пул тиккан фуқаро 19 минг долларга «ухлади»

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро Қ.Ғ. га тегишли банк картасидан 19 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб юборилди.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 21 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, А.Б.  фуқаро Қ.Ғ. билан «Telegram» мессенжерида танишиб, «FOREX» электрон биржасида пулларини кўпайтириб беришини ваъда қилиб, жами 19 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг