Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Тошкентнинг қайси ҳудудларида газ ўчиши маълум қилинди

Бугун Тошкентнинг қайси ҳудудларида газ ўчиши маълум қилинди

Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади:

Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:

- Узумзор кўчасида қисман.

Шайхонтоҳур туманида соат 20:00 гача

- «Минг тепа» МФЙда қисман;

- «Белтепа» МФЙда қисман;

- «Шодлик» МФЙда қисман;

- «Эски Жарариқ» МФЙда қисман;

- Ушбу маҳаллалардаги 9- ва 10-Иссиқлик марказларида.

Яккасарой туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:

- Бобур кўчасида қисман.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг