Бўстонлиқда 11,4 гектар ерни 550 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 11,4 гектар ер майдонини 550 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар К.Б. ва Э.К. Бўстонлиқ тумани, «Ғазалкент» ҚФЙ ҳудудидан К.Б.га узоқ муддатга вақтинча фойдаланиш учун ажратилган жами 11,4 гектар боғдорчилик ер майдонини бошқа бир фуқаро Д.А.га фирибгарлик йўли билан 550 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter