Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга келади

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга келади

Жорий йил 13 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи бошланади.

БМТ Олий комиссари 15 мартгача давом этадиган ташрифи доирасида бир қатор давлат органлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилмоқда.

Учрашув ва мулоқотларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилиши кутиляпти. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Вена декларaцияси ва Ҳаракатлар дастурининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ўтказилаётган тадбирлар ҳақида сўз юритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг