Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим турдаги солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда

Айрим турдаги солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда

2023 йил 1 апрелдан айрим турдаги солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Фуқаролар учун бюджет – 2023» нашрида маълум қилинди.

Унга кўра, қуйидаги:

  • ҚҚС бўйича фаолиятни молиялаштириш манбасидан қатъий назар тенг рақобат шароитларни яратиш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари;
  • ҚҚС дан почта маркаларини, маркали откриткаларни, конвертларни реализация айланмалари;
  • солиқ тўловчиларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш учун йўналтириладиган қисми бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • устав фондида (устав капиталида) xорижий инвестиция улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган xорижий инвестициялар иштирокидаги корxоналар томонидан божxона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулк бўйича божxона божи имтиёзлари юқорида кўрсатилган муддатдан бекор қилинади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг