Айрим турдаги дорилар импортига божхона божлари жорий этилади

Жорий йил 28 январдаги ПФ-13-сон фармон билан Президентнинг 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон қарорига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, 3004 (товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича коди) позициясидаги товарлар учун 2 фоиз миқдорида бож жорий этиш белгиланди. Амалда бу 0 фоиз даражасида эди.
Бу тоифага терапевтик ёки профилактик мақсадларда фойдаланиш учун аралаш ёки аралашмаган маҳсулотлардан ташкил топган, дозаланган дори шакли шаклида қадоқланган (шу жумладан трансдермал тизимлар шаклидаги дори воситалари) ёки чакана савдо учун шакл ёки қадоқланган дори воситалари киради. Бундан 3002, 3005 ёки 3006 товар позициялари товарлари мустасно.
Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига («HS Code») кўра, 3004 кодига кирувчи препаратлар сифатида қуйидагилар назарда тутилади:
- тайёр шаклдаги антибиотиклар;
- оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар;
- вирусга қарши препаратлар;
- гормонал дори воситалари;
- кардиологик препаратлар;
- қандли диабетга қарши дорилар;
- антигистамин препаратлар;
- ўсмага қарши воситалар;
- дори воситаси мақомига эга витаминлар ва биологик фаол қўшимчалар.
3004 кодига кирмайдиган препаратлар:
- зардоб, ваксиналар ва қон препаратлари (3002)
- дори пластирлари ва боғлов материаллари (3005);
- контраст моддалар ва диагностик реактивлар (3006).
Бунда 3004 коди якуний истеъмолчига мўлжалланган дори воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда қўлланилади (3003 коди остида юритиладиган фармацевтик субстанциялардан фарқли ўлароқ).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter