Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тоифа талабаларга давлат идораларидаги стажировкаси учун пул тўланади

Айрим тоифа талабаларга давлат идораларидаги стажировкаси учун пул тўланади

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан “Ёшлар дафтари”га киритилган талабаларнинг давлат идораларида ҳақ тўланадиган стажировка ўташи тўғрисида низом тасдқиланяпти.

Ушбу низом билан стажировкани барча босқичларда ташкил этиш стажёрнинг касбий фаолиятни ўзлаштиришнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашга қаратилган бўлиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун стажировка ўташ уларнинг индивидуал имкониятлари ва соғлиғининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши лозимлиги белгиланади.

Шунингдек, стажёр учун синов муддати белгиланмайди ва стажёрларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этишга, шунингдек, ишланмайдиган байрам кунларида ишлашига йўл қўйилмайди.

Қолаверса, стажировка даврида қабул қилувчи ташкилот билан меҳнат шартномаси тузган стажёрга меҳнат қонунчилиги амал қилади ҳамда қабул қилувчи ташкилотда стажёрларни ишга қабул қилиш ташкилотда мавжуд бўлган бўш (вакант) иш ўринлари (лавозимлари) учун ёки ўриндошлик асосида эгаллаб турилган иш ўринлари (штат лавозимлари) учун амалга оширилади.

Стажёрларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда қабул қилувчи бюджет ташкилоти томонидан бўш (вакант) иш ўринлари ҳисобидан шакллантирилган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тежалган маблағлари ҳисобидан, бошқа ташкилотларда эса – ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Агар қабул қилувчи ташкилотнинг (стажировка ўташ жойи) жойлашган жойи стажёрнинг яшаш жойидан ёки олий таълим муассасаси жойлашган жойидан ташқарида вақтинча яшашини талаб қилса, стажёрни амалиёт ўташ жойига бориш ва турар жой билан таъминлаш (уй-жой учун тўлов) қабул қилувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қайд этилишича, талабаларнинг ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш стажировкасини ташкил этиш натижасида ОТМ битирувчиларининг билим, кўникма, касбий ва шахсий компетенсияларининг ошиши ҳамда бандлиги таъминланади, уларнинг реал ишлаб чиқариш шароитларига касбий мослашуви такомиллаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг