Талабаларга стажировка учун ҳақ тўланади
Талабаларнинг давлат идораларида ҳақ тўланадиган стажировка ўташи тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Таъкидланишича, магистратура талабалари иккинчи ёки учинчи семестрдан кейин 3 ярим ой, бакалавриат талабалари тўртинчи семестрдан сўнг 1 ярим ой давомида стажировка ўташлари мумкин.
Магистрант стажёрларга стажировка бошланган кунида белгиланган энг кам иш ҳақининг 1 ярим баравари миқдорида, бакалавр стажёрлар учун энг кам иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
Стажировка даврида талабаларга стипендиялар умумий белгиланган тартибда тўланиши ва иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги қайд этилган.
Муҳокама жорий ойнинг 20 санасига қадар очиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter