Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчи ёшларнинг айримларига субсидия ажратилади

Ўқувчи ёшларнинг айримларига субсидия ажратилади

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёт даври учун субсидия ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Қайд этилишича, «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган вақтида, бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (2021 йил ҳолатига кўра 490 минг сўм) амалиёт ўтаган тўлиқ ой учун ҳар ойлик субсидия ажратилади.

Бунда субсидия ажратиш муддати 6 ойдан ошиб кетмаслиги назарда тутилган.

Таъкидланишича, субсидиялар бериш учун сарфланадиган маблағлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишли профессионал таълим ташкилотининг ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.

Хусусан, ўқувчи белгиланган муддатда ва тартибда амалиёт ўтаганда унга амалиёт раҳбари томонидан ижобий хулоса берилади. Амалиёт раҳбарининг ижобий хулосасига асосан амалиёт даврида тегишли субсидия маблағлари амалиёт ўтаётган ўқувчиларга ойма-ой кейинги ойнинг 10 санасидан кечикмаган муддатда тўлаб борилади.

Шунингдек, профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўланганда ушбу ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш амалиётини ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ўтаган даври мобайнида субсидия ажратилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг