Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тоифа ўқитувчиларга 30 фоизгача миқдорда устама тўлаб борилади – лойиҳа

Айрим тоифа ўқитувчиларга 30 фоизгача миқдорда устама тўлаб борилади – лойиҳа

2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларига кўп йиллик хизмат қилганлиги учун педагогик стажига қараб30 фоизгача миқдорда устама тўлаб бориш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида сўз боради.

Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб Хоразм вилоятида эксперимент тариқасида, келгусида эса, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан босқичма-босқич таъминлаш ҳам назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга ушбу муддатдан давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади.

Бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариникини эса, 20 соатдан 18 соатга қисқартирилади.

Маълумот учун, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси  5 та устувор йўналишлар доирасида амалга оширилади. Юқоридаги чора-тадбирлар стратегиянинг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши доирасида ишлаб чиқилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг