АҚШ, Канада ва Польшага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
Самарқанд вилоятида фуқарони «Ўзбекистон – Испания – Мексика – АҚШ» йўналишида Қўшма Штатларга юбориш эвазига 44 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи, 1990 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни Канада давлатига ишга юбориш ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 7,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари мансабдор танишлари орқали 3 нафар фуқарони Польша давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 5100 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.
Бойсун туманида яшовчи, 1998 й.т. шахс Музработ туманида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқарони тегишли виза ҳужжатларини расмийлаштириб, Канада давлатига ишга юбориш эвазига 138 млн. сўм олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter