Андижонда ИИБ ходими автомобилида икки фуқарони уриб юборди. Улардан бири вафот этган
9 декабр, пайшанба куни соат 22:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими Э.М. хизматдан сўнг Асака тумани, Қашқар МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-112Э автомобиль йўлининг 2-километрида Spark русумли автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомобиль кўприги устидаги музламада транспорт воситаси сирпаниб кетган ва руль бошқарувини йўқотиб қатнов қисмининг четидан кетаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.
Натижада, 1994 йилда туғилган пиёда М.К. олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Шунингдек, 2004 йилда туғилган пиёда А.К. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 - моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter