Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 25 октябр куни Халқ депутатлари Андижон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия якунлари бўйича Андижон туманига янги ҳокими тайинланди ва унга кўра эндиликда мазкур лавозимда Маматкаримов Бахтиёр Рустамович иш олиб боради.

Бахтиёр Маматкаримов тайинловга қадар у «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг собиқ ҳокими «Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилиш»да айбланиб лавозимидан олинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг