Аксарият ҳудудларда давлат боғчаларига тўлов 50 фоизгача камайтирилади

Аксарият ҳудудларда давлат мактабгача таълим ташкилотлари (давлат боғчалари)га тўловлар камайтирилади. Бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471 қарори қабул қилинди.
2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланади:
5-тоифадаги туманларда – 50 фоиз;
4-тоифадаги туманларда – 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) – 30 фоиз қўлланилади.
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча – 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, бешта тоифага ажратилган. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter