Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аграр соҳада ўқиётган лицей ўқувчиларига ОТМ қабулида имтиёз берилиши мумкин

Аграр соҳада ўқиётган лицей ўқувчиларига ОТМ қабулида имтиёз берилиши мумкин

Қишлоқ хўжалиги вазирининг «Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, мазкур буйруқ лойиҳаси Президентнинг 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бунда аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириши улушини ошириш белгиланган.

Юқоридагиларга асосан аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланмоқда.

Якка тартибдаги суҳбат Суҳбат комиссияси томонидан ўтказилади.

Комиссия белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда абитуриентга саволлар беради. Саволлар рўйхати академик лицей ўқув дастурлари доирасида шакллантирилади ҳамда Олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган саволлар рўйхати Олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтига якка тартибдаги суҳбат бошланишидан камида ўн беш кун аввал жойлаштирилади.

Битта абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат 45 дақиқагача давом этиши мумкин.

Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг