Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдуқодир Тошқулов эски ишига қайтди

Абдуқодир Тошқулов эски ишига қайтди

Фото: Термиз давлат университети

Ўзбекистон президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдуқодир Тошқулов лавозимидан озод қилингани ҳақида ҳукуматга яқин телеграм-каналларда 31 октябрда хабар тарқатганди.

Маълум бўлишича, ушбу лавозим тугатилган ҳамда Тошқулов Термиз давлат университетига ректор этиб тайинланган. У 2017—2021 йилларда шу вазифада фаолият юритган ҳамда 2021 йилнинг январида олий ва ўрта махсус таълими вазири этиб кўтарилганди.

2022 йил декабридаги маъмурий ислоҳотлар доирасида президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг