Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан учрашади

Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан учрашади

2018 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерациясига расмий ташриф билан боради ва ҳукумат раиси Дмитрий Медведев билан учрашади. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида эълон қилинди.

Ҳукумат раҳбарлари икки томонлама ўзаро савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилади. Алоҳида эътибор атом энергетикаси, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларига қаратилади.

Музокаралардан сўнг Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев раислигида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-мажлиси бўлиб ўтади.

Музокаралар якунига кўра, ҳукуматлараро ҳужжатларни имзоланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг