Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

9 ойда 13 мингдан ортиқ мансабдор жавобгарликка тортилган

9 ойда 13 мингдан ортиқ мансабдор жавобгарликка тортилган

Жорий йилнинг ўтган 9 ойида адлия идоралари томонидан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 8 минг 227 нафар мансабдор шахс маъмурий, 5 минг 438 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳайъат мажлисида маълум қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.  

Адлия вазирлиги ташаббуси билан 130, шу жумладан 33 та қонун, 34 та Президент ҳужжати, 46 та Ҳукумат ҳужжати, 12 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилгани қайд этилди.Шунингдек, келиб тушган жами 93,4 минг мурожаатнинг 82 фоизи қонуний ҳал этилган.    

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларида судларга киритилган 425 миллиард сўмлик даъво (ариза)лар қаноатлантирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 300 мингга яқин тарғибот тадбири ўтказилди.  

Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан эса жорий йил тўққиз ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоиз кўп, яъни 9,6 миллиондан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди», – дейилади ЎзА хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг