6 ноябрдан Тошкент шаҳридаги уйларга иссиқлик таъминоти берилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, юқоридагига мувофиқ равишда, 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Ҳокимлик, шунингдек, истеъмолчилардан иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилганда 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишларини сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter