2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти $3,5 миллиардга етказилади
2024 йил учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.
Қайд этилишича, шундан мева-сабзавот 2,5 млрд долларга ва бошқа озиқ-овқат маҳсулот экспортини 1 млрд долларга етказиш мақсад қилинган.
Бунда мева экспортини 45 фоизга, сабзавотни – 50 фоизга, полиз экинлари экспортини – 36 фоизга, узумни – 2,2 баробарга ва дуккакли маҳсулотлар экспортини 32 фоизга кўпайтириш учун чоралар кўрилмоқда.
«Асосий эътибор хориж бозорларидаги талаб ва таклифларга ҳам қаратилади. Франция, БАА, Саудия Арабистони ва Япониядаги мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда экспортчи корхоналарни иштироки таъминланади ва аниқ буюртмалар портфели шакллантирилади.
200 минг гектар майдонларда экспортбоп экинлар жойлаштирилади ва экспортга ортилишига кўмаклашиш учун карантин инспекторлари бириктирилади», – дейди Агентлик расмийси.
Маълумот учун, бугунги кунда 80 та давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун 620 та фитосанитар рухсатлар олинган. 2023 йилнинг ўзида 12 та давлатга 23 турдаги маҳсулот экспортига фитосанитар рухсатлар олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter