2023 йилда Ўзбекистон 24,4 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси қарийб 62,6 млрд АҚШ долларига етган.
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 23,9 фоизга ошган.
Бунда:
- экспорт – 24,4 млрд (23,8 фоизга ошган)
- импорт – 38,1 млрд (24 фоизга ошган)
Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,9 фоиз), Россия (15,8 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (5 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter