2022 йилда уй-жойларнинг қарийб 90 фоизи аҳоли «чўнтаги»дан қурилган
Статистика агентлиги 2022 йилда турар-жой қурилишида жалб қилинган инвестициялар, уларнинг миқдорлари ҳамда манбалари ҳақидаги маълумотини эълон қилди.
Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, бу мақсадлар учун жами 20,1 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган.
Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида:
- республика буджети маблағлари ҳисобидан – 274,4 млрд сўм
- корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 67,9 млрд сўм
- аҳоли маблағлари ҳисобидан – 17,7 трлн сўм
- бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 2,1 трлн сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter