Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилда «Тез ёрдам»ни энг кўп чақирган ҳудудлар маълум бўлди

2022 йилда «Тез ёрдам»ни энг кўп чақирган ҳудудлар маълум бўлди

2022 йил 11 ой давомида «Тез ёрдам» хизматига жами 11 735 450 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда шунингдек, энг кўп чақириқлар келиб тушган ҳудудлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Унга кўра, «Тез ёрдам»га энг кўп мурожаатлар:

  1. Фарғона вилояти – 1 366 853 та;
  2. Андижон вилояти – 1 269 113 та;
  3. Тошкент шаҳар – 1 155 053 та;
  4. Тошкент вилояти – 1 151 757 та;
  5. Наманган вилояти – 1 095 444 та;

Шунингдек, ҳисобот даврида «103» хизматига жами 4 911 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 1,5 баробарга камайган.

Маълумот учун, 2022 йилда тизимда фаолият юритаётган шифокорлар сони 13 минг 798 нафарни ташкил этиб, таъминланганлик даражаси 90,7 фоизга етган. Шунингдек, тизимдаги ўрта тиббиёт ходимлари сони 29 минг 156 нафарни ташкил қилмоқда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг