Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июлдан мопед ва скутерларга алоҳида давлат рақамлари берилади – лойиҳа

1 июлдан мопед ва скутерларга алоҳида давлат рақамлари берилади – лойиҳа

Двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси тайёрланган.

Унга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб бу турдаги янги транспорт воситалари умумий тартибда, фойдаланишда бўлганлари 1-иловада келтирилган вақтинчалик низом асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

2024 йил 1 июлга қадар мопед ва скутерларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус савдо ташкилотлар (ишлаб чиқарувчи, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик, дилерлик) ташкилотлар)и Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Транспорт воситалари ҳисоб маълумотномалари» модулига интеграция қилинади ва бундай транспорт воситалари учун ҳисоб-маълумотларни электрон шаклда берилишини таъминланади.

2024 йил 1 июлга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ахборот тизими орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига Ўзбекистонга кириб келаётган двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш йўлга қўйилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг