Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Замонавий плагиат: Эшқобил Шукурнинг бадиалари бошқа бировнинг имзоси билан «kh-davron.uz» сайтида эълон қилинди

Замонавий плагиат: Эшқобил Шукурнинг бадиалари бошқа бировнинг имзоси билан «kh-davron.uz» сайтида эълон қилинди

Фото: «Khmoewes.de»

Ўғирлик қилганга жазо борми? Албатта. Эски замонларда бошқаларга ибрат бўлсин деб ўғрининг қўлини кесишган. Ҳозир эса Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддасида ўғирлик учун ўғрига жарима солишдан тортиб, ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

Аслида ўғри учун энг катта жазо эл-юрт назаридан қолишдир. Қаерда кўргансиз эл ўғрини иззатлаб тўрга ўтқазганини? Қўли қинғирлиги ошкор бўлиб қолган одамлар эса тўй-маъракаларда учоворага ҳам қўшилолмай қолганини кўп кўрганмиз.

Буларни ёзишдан мақсад ўқувчиларимизга бир плагиатлик ҳақида маълумот беришдир. Улар орасида «kh-davron.uz» сайтида  «Diplomat Travel» компанияси ахборот хизмати ходими Бахтиёр Саломовнинг «Ватанни англаш ерни англашдан бошланади» (29.10.2017) ва «Орим — борим» (21.01.2018) номли мақолаларини ўқиб, яхши ёзибди деб муаллифни алқаганлар кўп бўлса керак.

«Google» қидирув тизимидан скриншот.
«Google» қидирув тизимидан скриншот.

Алқаб тўғри қилишган. Аммо уларнинг ҳақиқий муаллифи эл севган шоир Эшқобил Шукур бўлиб, ушбу бадиалар («Ер», «Ор») «Ўзбекистон овози» газетасининг 1999 йил 9 октябр сонида «Ўзлигим — ўзбеклигим» деган умумий сарлавҳа билан эълон қилинган.

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1999 йил 9 октябр сонидан скриншот.

Айни пайтда мақола «Хуршид Даврон кутубхонаси» («kh-davron.uz») сайтидан ўчирилган. Бироқ мақола сайтда эълон қилингани ҳақидаги маълумотлар «Google» қидирув тизими кэшларида сақланиб қолган.

«Хуршид Даврон кутубхонаси» («kh-davron.uz») сайтидан скриншот.

Энг қизиғи, бундан қарийб йигирма йил муқаддам матбуотда чоп этилган мақола Бахтиёр Саломов имзоси билан «Betakrorbuxoro.uz» сайтида ҳам эълон қилинган.

«Betakrorbuxoro.uz» сайтидан скриншот
«Betakrorbuxoro.uz» сайтидан скриншот

Бахтиёр Саломов адабий ўғирликдан уялмабдими, ҳали кўп муаллифларнинг кўп мақолалари унинг номидан эълон қилинса ажабланмаймиз. Аммо халқ кимнинг кимлигини билиб қўйгани маъқул. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг