Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЮНЕСКОда Марказий Осиё учун тарихий қарор қабул қилинди

ЮНЕСКОда Марказий Осиё учун тарихий қарор қабул қилинди

Фото: «Nigoh»

20 октябрь куни ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг Ўзбекистон учун муҳим йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Хива жараёни: Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш» қарор лойиҳаси қабул қилинди.

Ҳужжатда «Хива жараёни» деб номланган минтақавий ҳамкорлик учун янги платформа яратилиши кўзда тутилган.

Платформанинг мақсади – Марказий Осиё ва ундан ташқарида ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Ҳужжатга 23 та давлат ҳаммуаллифлик қилди.

«Хива жараёни» ғояси президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан сентябрь ойида ўтказилган «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми пайтида пайдо бўлди.

ЮНЕСКО бу ташаббусни ўзбек томони илгари сургани учун миннатдорлик билдирди ва «Хива жараёни»ни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон шу номдаги резолюцияни илгари суриш бўйича ишларни бошлаб юборди, у ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессиясига (9-24 ноябрь кунлари Парижда бўлиб ўтади) тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг