Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда Ўзбекистон давлат академик театри ғишти сақланмоқда

Японияда Ўзбекистон давлат академик театри ғишти сақланмоқда

Маданият вазири Б.Сайфуллаев жорий йилнинг 17 ноябрь куни Японияга расмий ташриф билан жўнаб кетди. 23 ноябргача давом этадиган сафарда турли учрашувлар, ўзбек санъаткорлари иштирокидаги концерт дастурлари ўтказилади.

Ташриф давомида Майдзуру шаҳрида жойлашган Қизил ғишт музейига ташриф буюрилди. Мазкур музейда дунёнинг машҳур иншоотларини барпо қилишда ишлатилган ғишт ва тошлар мавжуд. Тошлар тўплами 20 йилдан кўпроқ вақт давомида тўпланган. Римдаги Колизей, Берлин девори, Прага консерваториясининг тошларини ва энг қувонарлиси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг ғиштини ҳам бу ерда учратиш мумкин.

Шунингдек, Япониянинг диққатга сазовор жойларига ташриф давомида Асирлар музейига ҳам борилди. У ерда Маданият вазири музей учун махсус совға топширди. Шундан сўнг вазир Майдзуру шаҳри мэри Рёзо Татами билан учрашди.

Япониянинг Майдзуру шаҳрида ўзбек санъат усталарининг концерт дастури бўлиб ўтди. Концертда Майдзуру шаҳар мэри Рёзо Татами ҳамда Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов иштирок этдилар. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри қурилишида қатнашган Нииэноми Шигеру ҳам концертга ташриф буюрди ҳамда концерт аввалида Маданият вазири Б.Сайфуллаев томонидан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг