Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хивада катта байрам тантанаси бўлиб ўтди (фото)

Хивада катта байрам тантанаси бўлиб ўтди (фото)

Куни кеча Хива шаҳри «Турк дунёси маданият пойтахти» деб эълон қилинишига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Маросим дунёга машҳур Ичан-Қалъа мажмуасида ўтказилди.

Кун давомида қалъа ичида фольклор жамоалари, қўғирчоқ усталарининг чиқишлари, Хоразм миллий рақслари, туркий тилли давлатлар маданияти акс этган суратлар кўргазмаси ўтказилди. Байрам Ичан-Қалъа майдонидаги амфитеатрда ташкил этилган концерт дастури билан давом этди.

Тадбир аввалида Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади. Сўнгра сўз ТУРКСОЙ бош директори ўринбосари Билол Чакижига берилди. У Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади ва Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеърини ўқиб берди. Туркиялик меҳмоннинг табриги олқишлар билан қабул қилинди.

Шундан сўнг концерт дастури бошланиб кетди. Маданият вазирлиги томонидан тайёрланган дастурдан халқимизнинг тарихи ва бугунги кунига бағишланган саҳналар ўрин олди.

Байрам Озодбек Назарбековнинг «Мендирман ўша» қўшиғи билан якунланди. Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали ушбу байрамдан суратларни эътиборингизга ҳавола этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг