Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой Ўзбекистонда карвонсаройлар қурмоқчи

Хитой Ўзбекистонда карвонсаройлар қурмоқчи

Фото: Маданият вазирлиги

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби В.Норов билан расмий учрашди.

Учрашув давомида маданий, гуманитар ва миллатларнинг тарихий маданий мерос бойликларини сақлаган ҳолда иккитомонлама ҳамкорлик алоқаларни янада ривожлантириш тўғрисида фикр алмашилди. Бир қатор маданият ва санъат йўналишларида, шу билан бирга юртимиздаги маданий мерос объектларига туристлар оқимини кўпайтириш масалалари юзасидан батафсил келишиб олинди.

Шунингдек, Бош котиб томонидан Хитой давлатида Ўзбекистон Маданияти кунларини ўтказиш таклифи илгари сурилди. Ўз навбатида Маданият вазири ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, миллий қадриятларимизни ва маданиятимизни хитойликларга кўрсатиш фурсатидан хурсандлигини билдирди. Шунингдек, В.Норов ва Б.Сайфуллаев «ШОСнинг 9 нотаси» номли танловини янги кўринишида, яъни фольклор жамоаларининг танлови ва «Мисс ШОС» кўрик танлови лойиҳаларини ўтказиш каби таклифларни ҳам суҳбат давомида айтиб ўтишди.

Бош котиб хитойликлар турли давлатларда «Буюк ипак йўли»да 30 дан ортиқ янги карвон саройларни барпо этиши тўғрисида маълумот бериб ўтди. Бу билан Ўзбекистонда ҳам карвонсаройлар қурилиши режалаштирилганини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг