Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро фестиваль. Лапар айтганга 3500 доллар берилади

Халқаро фестиваль. Лапар айтганга 3500 доллар берилади

Фото: Телеграм / Huquqiy axborot

«Нурли наволар» халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ фестивал 2018 йилдан бошлаб ҳар икки йилда ўтказилади. Фестивалда қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ўтказилади:

— фольклор санъати (алла, ўлан, лапар, рақс, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик ва ҳоказо);

— қўғирчоқбозлик томоша санъати.

Фестивалнинг биринчи босқичи Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилади. Фестивалнинг якуний босқичи эса Навоий вилоятининг Нурота туманида ташкил этилади.

Фестиваль ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (ҳар бир номинация) – 3 500 АҚШ доллари;

2-ўрин (ҳар бир номинация) – 2 500 АҚШ доллари;

3-ўрин (ҳар бир номинация) – 1 500 АҚШ доллари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг