Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ансамбли Халқаро фолклор фестивалида Гран-при соҳиби бўлди

Ўзбекистон ансамбли Халқаро фолклор фестивалида Гран-при соҳиби бўлди

2018 йилнинг 23 августидан 3 сентябрга қадар Болгария Республикасида «World Folk» номли халқаро фолклор чемпионати бўлиб ўтди, унда 72 та давлатдан 98та жамоа иштирок этди. Ушбу фестивал Европа Фолклор Фестиваллари федерацияси ҳамда UNESCO томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади анъанавий халқ санъатини оммалаштиришдир. Фестивалда Ўзбекистон Республикасидан «Мақом» ансамбли ўз ижодини намойиш этди.

Ансамблнинг ташрифи Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожланитириш жамғармаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимияти томонидан ташкил этилди.

Ансамбл Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Сойибжон Ниязов бошчилигида ҳамда таркибида 20 нафар чолғу усталари ва ижрочилари билан биргаликда олтита босқич натижалари бўйича Гран-при соҳибига айланди. Қолган совринли ўринлар ҳайъат аъзолари томонидан қуйидагича тақсимланди: Биринчи ўринни Россия Федерациясидан ташриф буюрган фолклор гуруҳи эгаллади, иккинчи ўринни Грузиялик фолклор усталари эгаллашди, учинчи ўрин эса Буюк Британиядан ташриф буюрган ижрочиларга насиб этди.

Мазкур фестивал 1992 йилдан буён ўтказилиб келинади. Унда Европа, Осиё, Америка ва Африка давлатлари фолклор жамоалари иштирок этади. Фестивал «Бугун ва абадий дўст бўлиб қоламиз» шиори остида ўтказилади. Концерт дастурлари Варна шаҳридаги машҳур Ёзги театрда ва бошқа жойларда бўлиб ўтади. Асосий дастурга қўшимча сифатида шаҳар кўчаларида сайиллар, ҳунармандчилик ярмаркалари, ва Варна шаҳрининг тарихий обидаларини зиёрат қилиш киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг