Вазирнинг шахсан ўзи Дима Қаюмга китоблар совға қилди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Риштондаги халқ кутубхонаси асосчиси, ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган Дима Қаюмнинг уйига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Шу кунларда тадбиркорнинг онаси оғир хасталик билан курашаётгани сабабли Соғлиқни сақлаш вазири мазкур вазиятда қўлидан келган барча ёрдамни беришини айтган.
Дима Қаюмнинг хабар беришича, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ушбу кутубхонада тиббиётга оид китоблар йўқлигини сезиб, у ерга ташриф буюрган ва тиббиётга оид кўплаб китоблар совға қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter