Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Узоқдаги қардошлар. Молдовалик олимдан рус тилида эмас, гагаузча маъруза қилиш сўралди

Узоқдаги қардошлар. Молдовалик олимдан рус тилида эмас, гагаузча маъруза қилиш сўралди

Термиз шаҳридаги бахшичилик фестивали доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда. Ушбу конференция доирасида Молдовадан ташриф буюрган гагауз миллати вакили Занет Федр рус тилида маъруза ўқишни режалаштирган эди. Аммо халқаро конференция иштирокилари жаноб Занет Федрдан гагауз тилида маъруза қилишни сўрашди. Таъкидлаш жоиз, маъруза чоғида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун таржимага ҳожат қолмади.

— Биз гагауз халқининг қадриятларини сақлаб қолиш мақсадида Молдова ва Украинада яшаб келаётган миллатимиз вакиллари орасига кириб бордик ва кўп мулоқот қилдик. Қадимий достон ва ривоятларимизни сўраб олдик, ёздик. Мана шу ишлар натижасида бир қатор достонларни китоб шаклига келтирдик ва нашрдан чиқардик, — дейди олим.

Занет Федр маъруза чоғида бир қатор достонлар, хусусан «Тоҳир ва Зуҳра» эртагининг ўзбек, турк ва гагауз тилларидаги кўриниши ва фарқли жиҳатлари ҳақида сўз юритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг