Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улар яна шоҳсупага қайтишди. Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова «Йил эстрада хонанда»лари бўлишди

Улар яна шоҳсупага қайтишди. Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова «Йил эстрада хонанда»лари бўлишди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат соҳаларидаги «Эҳтиром» мукофоти 34 нафар ижодкорга топширилди. Бу ҳақида «ЎзА» хабар берди.

Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова «Йил эстрада хонандаси» номинацияси ғолиби деб топилган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева «Йил анъанавий қўшиқ ижрочиси» номинацияси совриндори бўлди.

Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева «Саҳнамиз фариштаси», Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Баҳодир Йўлдошев «Йил режиссёри» номинациялари ғолиби бўлди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича санъат ва маданият соҳасида самарали ва фидокорона меҳнат қилаётган жами 34 ижодкорга ушбу соврин топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг