Тошкентда ҳар икки йилда бир марта халқаро театр фестивали ўтказилади
Ҳукумат қарори (235-сон, 23.04.2021 й.) билан «Евроосиё» халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур фестиваль йиллар кесимида театр санъатининг аниқ бир жанр ва йўналишларида қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:
- драматик театрлар фестивали (биринчи марта);
- мусиқали театрлар фестивали (иккинчи марта);
- қўғирчоқ театрлари фестивали (учинчи марта);
- ёш томошабинлар театрлари фестивали (тўртинчи марта).
Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчилар фестиваль ўтадиган йилнинг 1 февралига қадар фестивалнинг махсус электрон манзили орқали ариза беришлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter