Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги мусиқа фестивалида юз берган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди

Тошкентдаги мусиқа фестивалида юз берган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда «Pepsi Music Fest 2024» мусиқа фестивалига келган фуқаролар жамоат тартибини бузаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Юнусобод туманида «Pepsi Music Fest 2024» мусиқа фестивалининг биринчи куни ўтказилди. Соат 18.00 дан 22.20 ларга қадар бўлиб ўтган тадбирда кўплаб мусиқа ихлосмандлари йиғилган. Бироқ улар орасида бир нечта фуқаролар жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан майда безорилик содир этганлар ҳам бўлди. ИИО ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг шахси аниқланиб, 5 нафар вояга етмаганларнинг ота-онасига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қолган фуқароларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Шунингдек ўтказилган текширув жараёнида фуқаролар тан жароҳати олганлиги ҳақида хабар келиб тушмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг