Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда 2400 йиллик тарихга эга ванна бор (фото)

Термизда 2400 йиллик тарихга эга ванна бор (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Сурхон воҳаси ўлкамизнинг энг қадимий ҳудудларидан ҳисобланади. 2002 йил 2 апрелда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланиши ҳам бунинг бир исботидир.

Воҳа тарихини қамраб олган музейнинг ташкил этилиши том маънода археология соҳасида қўйилган улкан қадам бўлди. Музей ўз фаолиятини 27000га яқин экспонат билан бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб 103000га яқин экспонатни ўзида мужассам этган.

Музейда то бронза давридан бошлаб ХV асргача бўлган археологик топилмалар сақланади. Эрамиз аввалидаги илк цивилизациялардан дарак берувчи манзилгоҳлардан топилган иш ва меҳнат қуроллари, танга пуллар, ёзувлар, хум ва кўзалар, тарихдан сўзловчи барча ашёлардан бор.

Аҳолининг турмуш тарзи, иқлимий ҳолатларга мослашиши бўйича маълумотлар мавжуд.

Сурхондарё қадимги буддавийларнинг энг муҳим манзилгоҳларидан саналган. Музейда ҳам айнан шу динга алоқадор бўлган экспонатлар кўпчиликни ташкил қилади.

Термиз археология музейи том маънода Ўзбекистон тарихининг энг кўп ашёларини жамлай олган республикамиздаги ягона музей деса ҳам бўлади.

2400 ёшли сопол ванна, фил суякларидан ясалган шахмат доналари, 3500 йиллик қадаҳсимон вазалар, Буддавийлик ҳайкаллари музейнинг энг ноёб топилмаларидан ҳисобланади.

Қуйида музейдаги экспонатлар, қадимги сурхон манзилгоҳларининг макетларидан расмларни томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг