Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли хонанда Санобар Матмуродова вафот этди

Таниқли хонанда Санобар Матмуродова вафот этди

Таниқли хонанда Санобар Матмуродова 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Каримберди Тўрамурод хабар берди. 

Санобар Матмуродова 1968 йилда Хоразм вилоятининг Боғот туманида туғилди. 12 ёшида тор чалишни ўрганди, Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитовага шогирд тушган.

1994 йилда Самарқанд давлат университетининг мусиқа факультетида таҳсил олди.

Шундан кейин унинг ҳаёти бевосита Самарқанд билан боғланди. Шу ерда яшади, шу ерда ижод қилди, эл хизматида бўлди, халққа танилди, мухлислар орттирди.

Санъаткорнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг