Стинг саломатлиги ёмонлашгани учун Бельгиядаги чиқишини бекор қилди
Британ хонандаси ва бастакори Стинг бугун, 9 июль куни Гент (Бельгия)даги жаз фестивали ёпилиш маросимида қатнашмайди. Бу ҳақда унинг ўзи «Twitter»да хабар қолдирган.
We regret to inform you that Sting’s performance at the Ghent Jazz Festival in Ghent, Belgium this evening must be canceled due to doctor’s orders. Information regarding the reimbursement of tickets will follow soon.
— Sting (@OfficialSting) 8 июля 2019 г.
Хабарга кўра, 67 ёшли Стингнинг саҳнага чиқишига шифокорлар рухсат беришмаган. Мухлислар ўз чипта пулларини қандай қайтариб олиши тез орада маълум қилинади.
Гентда 29 июнда бошланган жаз фестивали бугун якунланади. Шу пайтгача санъат мухлислари Грегори Портер, Хосе Жеймс, Blu Samu, Martha Da’ro, Maisha - UK, Мелисса Алдана ва бошқаларнинг ижодидан баҳраманд бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, икки йил олдинги интервьюсида Стинг яхши эшитмаслигидан шикоят қилганди. Эшитиш аппаратидан фойдаланиш эса унга ёқмаган.
«Эшитиш мосламасини ишлатишга уриниб кўрдим, аммо у билан истаганимдан кўпроқ эшитяпман! Бўлар-бўлмас гаплар кўп », — деганди Стинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter